Оммавий оферта
("PayProUz" тўлов сервисидан фойдаланиш тўғрисида)
Мазкур ҳужжат "PayProUz” тўлов сервиси (кейинги ўринларда – Етказиб берувчи) орқали фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатиш шартномасини (кейинги ўринларда – Шартнома) тузиш юзасидан лаёқатли бўлган жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда – Фойдаланувчи) норасмий таклиф ҳисобланади.
Фойдаланувчи томонидан мазкур офертада белгиланган ҳаракатларнинг бажарилиши, у томонидан қуйидаги шартлар сўзсиз қабул қилинганлигини англатади (Офертанинг акцепти). Офертани акцепт қилган пайтдан шартнома тузилган ҳисобланади.
1. АТАМА ВА ТАЪРИФЛАР.
- 1.1. Мазкур шартномада қуйидаги атама ва таърифлар қўлланилади.
Банк картаси – онлайн режимда ишловчи, Ўзбекистон Республикаси банки томонидан чиқарилган ва етказиб берувчининг тўлов сервисида рўйхатдан ўтказилган тўлов карта.
Шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш – шахсга доир маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш бўйича битта ёки бир нечта ҳаракатларни амалга ошириш;
Шахсга доир маълумотлар – Сервисдан фойдаланиш учун фойдаланувчи томонидан тақдим этилган муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган ахборот;
ЯИДХП тўловлари – етказиб берувчи, фойдаланувчи ва ЯИДХП ўртасида ахборот-технологик ўзаро хамкорликни таъминловчи дастурий-аппарат мажмуаси;
Фойдаланувчи – мазкур оферта шартларини қабул қилган ва ЯИДХП орақли пуллик хизматларни олувчи лаёқатли жисмоний шахс;
Етказиб берувчи – фойдаланувчига «https://paypro.uz/» (google palay, appstore yoki appgallery) манзилида жойлаштирилган хизматлар учун тўловларни онлайн режимда амалга ошириш, онлайн режимда банк картаси орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш, шунингдек, бошқа ҳаракатларни амалга ошириш имконини берувчи "PayProUz” тўлов хизматлари;
Пуллик хизматни олиш – ЯИДХПнинг тўлов сайтида шаклланган, фойдаланувчининг шахсга доир маълумотлари, рўйхат, хизматлар нарҳи, сони ва бошқа маълумотларни ўз ичига олувчи электрон буюртма;
Хизматлар - «https://paypro.uz/» (google palay, appstore yoki appgallery) орқали рўйхатда назарда тутилган ва етказиб берувчи томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлар;
2. АКЦЕПТ ТАРТИБИ
- 2.1. Мазкур Офертанинг акцепти «https://paypro.uz/тизими орқали авторизациядан ўтиб, «https://paypro.uz/» сайти орқали ёки (google palay, appstore va appgallery) онлайн магазинлардиги мобил иловаси орқали пуллик хизматни олиш орқали амалга оширилади.
- 2.2 Мазкур Шартномани тузиш орқали фойдаланувчи етказиб берувчига амалдаги шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўзининг шахсга доир маълумотларига (шу жумладан, бироқ чиқариб ташламаган ҳолда: “PayProUz” тўлов хизматларида жорий этилган сервислардан фойдаланиш учун зарур бўлган тўловнинг ҳисоб маълумотлари, мобиль телефон рақами, банк карталарининг рақамлари, Ф.И.Ш., рўйхатдан ўтиш билан боғлиқ маълумотлар, шунингдек, бошқа ҳар ҳил шахсга доир маълумотлар) ишлов беришга муддатсиз розилигини беради, шу жумладан, уларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, аниқлаштириш (янгилаш, ўзгартириш), кўчириш, фойдаланиш, уларни бериш (тарқатиш, тақдим этиш, доступ бериш) уларни эгасизлантириш, уларни тақиқлаш, уларни ўчириш ва уларни йўқ қилиш, автоматизация воситаларидан фойдаланган ёки улардан фойдаланмаган ҳолда, ушбу шартномани бажариш мақсадида.
Шунингдек, ушбу орқали фойдаланувчи мазкур шартнома бўйича етказиб берувчига тақдим этилган шахсга доир маълумотларни ушбу шартномани бажариш мақсадида учинчи шахсларга тақдим этишга розилик беради.
- 2.3 Етказиб берувчи Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ барча зарур бўлган чораларни кўришини Фойдаланувчига кафолатлайди.
Фойдаланувчи унинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришга розилиги (шу жумладан учуинчи шахсларга ҳам) муддатсиз ҳисобланиб, мазкур шартноманинг 7.3-бандига мувофиқ Фойдаланувчи истаган пайтда шахсга доир маълумотларига ишлов беришга розилигини қайтариб олиши мумкин.
- 2.4. Сервисдан фойдаланишдан аввал Фойдаланувчи мазкур Офертанинг матни билан тўлиқ танишиб чиқиши зарур. Офертанинг шартлари билан тўлиқ ёки қисман норози бўлсангиз, сервисдан фойдаланишдан бош тортишингиз зарур.
3. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
- 3.1. Етказиб берувчи Фойдаланувчига «https://paypro.uz/» манзилида жойлаштирилган ёки (google palay, appstore va appgallery) онлайн магазинлардиги мобил иловаси хизматлар учун тўловларни онлайн режимда амалга ошириш, онлайн режимда банк картаси орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш, шунингдек, сервис фунционали билан белгиланган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш назарда тутувчи "PayProUz” тўлов хизматларидан фойдаланиш имконини беради.
- 3.2. Фойдаланувчи томонидан Етказиб берувчига тақдим этилган шахсга доир маълумотларга ишлов бериш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
Фойдаланувчи билан имзоланган келишув/шартномалар доирасида Етказиб берувчи томонидан ўзига олган мажбуриятларни тегишли тартибда бажариш, шунингдек етказиб берувчининг хамкорлари билан имзоланган келишувлар, шу жумладан фойдаланувчини идентификациялаш/соддалаштирилган тартибда идентификациялаш мақсадида Фойдаланувчига "PayProUz” тўлов хизматларининг барча амалдаги хизматларидан фойдаланиш имкониятларини тақдим этиш;
Фойдаланувчи билан қайта алоқани амалга ошириш, шу жумладан “PayProUz” тўлов хизматларидан фойдаланишга оид хабарнома, сўров ва маълумотномарни юбориш.
4. ХИЗМАТЛАРНИ ТЎЛАШ
- 4.1. “PayProUz” тўлов сервислари орқали тақдим этилаётган хизматлар Фойдаланувчи томонидан нақд пулсиз тартибда тўланади.
- 4.2. “PayProUz” тўлов сервислари орқали тақдим этилаётган хизматларнинг якуний нархи хизматни сайтда олганлигини тасдиқлаш вақтида Фойдаланувчига хабар берилади.
ЯИДХП Етказиб берувчи томонидан белгиланган якуний қийматдан ташқари қўшимча турдаги йиғимларни ундирмайди. Хизматнинг якуний нархи Етказиб берувчининг ҳақини ўз ичига олиши мумкин.
- 4.3. Сайтда кўрсатилган хизматлар нархи, Фойдаланувчини огоҳлантирмасдан Етказиб берувчи томонидан бир томонлама ўзгартирилиши мумкин.
- 4.4. Фойдаланувчи томонидан хизматни тўлаш хизматнинг 100% нархини ўтказиш йўли орқали амалга оширилади.
5. ТАРАФЛАР МАЖБУРИЯТЛАРИ
- 5.1. Етказиб берувчи қуйидагиларга мажбур:
“PayProUz” тўлов сервисларининг узлуксиз ишини таъминлаши, сервислар ишидаги узилишлар учинчи шахсларнинг айби бўйича ҳоллатлар бундан мустасно;
шахсга доир маълумотларнинг махфийлигига риоя қилиниши, уларга ноқонуний ишлов беришнинг олдини олиниши, уларнинг яхлитлиги ва сақланишини таъминлайдиган ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўради.
Фойдаланувчиларга тўловларни амалга ошириш имкони мавжуд “PayProUz” тўлов сервисларининг хизматларини етказиб берувчилари сифатида иштирок этувчилари ҳақидаги хабарлар ўз вақтида Фойдаланувчини огоҳлантиради.
- 5.2. Фойдаланувчи қуйидагиларга мажбур:
Мазкур офертанинг талабларини бажаради;
Сервисда тўлов учун киритган ҳар бир ҳисоб рақами тўғрилиги учун жаваогар. Агар тўловларда кечикиш бўлса сайтнинг ёки мобил илованинг аълоқа бўлимидан аълоқага чикиб керакли маълумотларни тўғирлатиш фойдаланувчи мажбурятидадир.
Сервисга уланувчи воситанинг ахборот хавфсизлигини мустақил равишда таъминлайди.
“PayProUz” тўлов сервисларидан фойдаланиш орқали ўзининг лаёқатлиги, шунингдек “PayProUz” тўлов сервисларидан фирибгарлик ва бошқа ғайриқонуний мақсадларда фойдаланмаслигини тасдиқлайди ва кафолатлайди;
Етказиб берувчининг розилигини олдиндан олмасдан шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини учинчи шахсларга беришга ҳақли эмас. Шунга ўхшаш ҳар қандай бошқа ўриниш ҳақиқий эмас деб топилади.
6. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
- 6.1. Марказ ушбу шартнома доирасида Фойдаланувчи ёки Етказиб берувчининг ҳаракат ёки ҳарақатсизлигига жавоб бермайди.
- 6.2. Томонлар мазкур шартноманинг талабларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
- 6.3. Фойдаланувчи мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги натижасида вужудга келган ҳар қандай зарар ёки салбий оқибатларга ўзи жавоб беради.
- 6.4. Фойдаланувчи хавфсиз бўлмаган уланишлардан фойдаланган ҳолда, ёхуд зарарли дастур ва иловалар таҳдиди остида ўзининг шахсга доир маълумотларини қурилмага киритишида уларнинг хавфсизлигига тўлиқ жавоб беради.
- 6.5. Етказиб берувчи мазкур шартнома шартларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб бермайди, агар ушбу ҳаракатлар Фойдаланувчи томонидан шартнома шартларини бажарилмаганлиги оқибатида содир бўлган бўлса.
- 6.6. Етказиб берувчи Фойдаланувчида вужудга келган ҳар қандай зарар учун жавоб бермайди, агар Фойдаланувчи мазкур Офертанинг шартлари, шунингдек пуллик сервиснинг пуллик сервисларини активация қилинишида уларнинг оферталари ўз вақтида танишмаганлиги ёки танишмагалиги сабаби бўлса.
- 6.7. Етказиб берувчи мазкур шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб бермайди, агар ушбу ҳаракатлар Етказиб берувчининг назорат доирасига кирмайдиган сабабларга асосан содир бўлган бўлса. Етказиб берувчининг назорат доираси фақат “PayProUz” тўлов сервисларининг ишлаши билан чекланиб, учинчи шахсларнинг айби билан вужудга келган узилишларга ёхуд давлат органлари ёки суд томонидан қуйилган чеклов ва тақиқларни ўз ичига олмайди.
7. ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ
- 7.1. Фойдаланувчи “PayProUz” тўлов сервисларидаги аккаунтини ўчириш ўчириб, мазкур шартномани ҳар қандай вақтда бажармасликка ҳақли. Аккаунтни ўчириш учун, сайт ёки мобил илованинг аълоқа бўлимидан ёзиши керак.
- 7.2. Мазкур шартнома аккаунт учирилган вақтлан бошлаб бекор қилинган деб ҳисобланади. Мазкур шартнома бекор қилинганлиги “PayProUz” тўлов сервислари доирасидаги тўлов сервислари бўйича тузилган шартномалар бекор қилинганлигини англатмайди, агар шунақа сервислар активация қилинган бўлса.
8. КЕЛИШМОВЧИЛИКЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
- 8.1. Мазкур шартномадан келиб чиқувчи ҳар қандай низо, музокаралар орқали, ёхуд Фойдаланувчининг ёзма мурожаати асосида эътироз тартибида кўриб чиқилиши зарур. Мурожаатни кўриб чиқиш ва ва унинг мазмунига қуйиладиган талаблар амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
- 8.2. Фойдаланувчилар билан эътирозлар билан боғлиқ ишлар ва техник кўллаб-қувватлаш хизматлари Фойдаланувчиларга фақат сўровларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва тегишли сўровларга жавобларни юбориш орқали амалга оширилади.
- 8.3 Фойдаланувчиларнинг сўровлари мазкур Шартноманинг 10- бўлимида кўрсатилган электрон почта ёки телефон рақам орқали қабул қилинади.
9. БОШҚА ШАРТЛАР
- 9.1. Тўғридан-тўғри шартномада назарда тутилмаган ҳар бир нарсада томонлар амалдаги қонунчилигини ва бизнес айланмаларини бошқарадилар.
- 9.2. Ушбу таклифни қабул қилиб, фойдаланувчи ушбу шартноманинг барча шартларини сўзсиз қабул қилганлигини тасдиқлайди ва уни бажаришни ўз зиммасига олади